Россияда Давлат Думаси “Толибон”ни террорчилар рўйхатидан чиқарди
Олам
−
17 Декабрь
1959Россия Давлат Думаси иккинчи ва учинчи якуний ўқишда “Толибон” ҳаракатини Россияда тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқариш имкониятини кўзда тутувчи қонунни қабул қилди. Бу ҳақда “Moscow Times” хабар берди.
Тасдиқланган қонунга кўра, террористик ташкилотларнинг федерал рўйхатига ўзгартиришлар суднинг тегишли қарори кучга киргандан сўнг дарҳол киритилиши мумкин.
Ҳужжат билан, шунингдек, Россия Федерациясининг Маъмурий процессуал кодексига ташкилотларнинг фаолиятини тақиқлашни вақтинча тўхтатиб туриш тўғрисидаги маъмурий ишларни кўриб чиқишни тартибга солувчи ўзгартишлар киритилади. Қолаверса, 2001 йил 7 августдаги 115-ФЗ-сонли "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги қонунга ҳам қўшимчалар киритилади. Хусусан, ташкилот ёки жисмоний шахсни экстремист ёки террорчилар рўйхатидан чиқариш асосларига аниқлик киритилади.
Қонун лойиҳаси беш депутат ва етти сенатор томонидан ишлаб чиқилган. Давлат Думаси хавфсизлик бўйича қўмитаси раиси ўринбосари Эрнест Валеевнинг тушунтиришича , “Толибон” террорчилик ташкилотлари рўйхатидан чиқарилгандан сўнг россияликлар, агар хоҳласа, ҳаракатга қўшилиши мумкин.
Маълумот учун, “Толибон” Россияда 2003 йилдан бери террорчи ташкилот сифатида тан олинганига қарамай, Москва сўнгги йилларда у билан алоқаларни давом эттириб келмоқда. Владимир Путин “Толибон”ни “ҳамкорлар”, Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров эса “оқил одамлар” деб атаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой Марказий Осиё давлатлари билан Афғонистоннинг “Толибон” муваққат ҳукуматини тан олиш бўйича музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси