Россияда биринчи марта одамда янги парранда гриппи аниқланди

Олам

image

Россиянинг жанубидаги паррандачилик фермасининг эттита ходимида янги турдаги парранда гриппи аниқланди. Бу ҳақда “Роспотребнадзор” раҳбари Анна Попова бугун, 20 февраль куни бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

“Вектор” маркази олимлари ушбу турдаги парранда гриппининг генетик материалини Россия Федерациясининг жанубидаги паррандачилик фермасининг еттита ходимида топди. У ерда 2020 йил декабрида паррандалар орасида юқумли касаллик қайд этилганди”, деган Попова.

Истеъмолчилар ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати раҳбарининг таъкидлашича, бу – A(H5N8) парранда гриппининг биринчи марта инсонга юқиш ҳолати.

Унинг сўзларига кўра, қисқа муддатда одамлар ва жониворларни ҳимоялаш бўйича барча чоралар кўрилган, барча хавфлар минималлаштирилган ва бу вазият ривожланишининг олдини олган.

Попова янги парранда гриппи вирусининг одамдан одамга юқиши қайд этилмаганини таъкидлади.


Мақола муаллифи

Теглар

парранда гриппи

Баҳолаганлар

103

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг