Россияда 6 нафар фарзанди билан ҳужжатсиз қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди
Жамият
−
09:55 490 1 дақиқа
Санкт-Петербург шаҳрида оғир вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароси ва унинг 6 нафар фарзандига ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақда кеча, 16 август куни “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, М.М. ва унинг фарзандларида шахсини тасдиқловчи ҳамда Россиядан чиқиш имконини берувчи ҳужжатлар бўлмаган. Шу сабабли аёл Россиядаги хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш муассасасига, 6 нафар фарзанди эса “Транзит” болалар ижтимоий бошпанасига жойлаштирилган.
Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги Бош консулхонаси дипломатлари Миграция агентлиги вакиллари билан ҳамкорликда вазиятга аралашиб, зарур ҳужжатларни қисқа муддатда расмийлаштирган.
Натижада М.М. ва унинг 6 нафар фарзанди “Санкт-Петербург – Самарқанд” авиарейси орқали Ўзбекистонга қайтарилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германияда оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароси мамлакатга қайтарилгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси