Германияда ҳужжатсиз ва пулсиз қолган ўзбекистонлик мамлакатга қайтарилди

Жамият

image

Германияда оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароси мамлакатга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг Франкфурт-Майн шаҳридаги Бош консулхонасига мурожаат қилган фуқаро авиачипта сотиб олиш учун молиявий имконияти мавжуд эмаслиги сабабли Ўзбекистонга қайтиш учун ёрдам сўраган. Шундан сўнг, Бош консулхона Миграция агентлиги билан ҳамкорликда фуқарога ёрдам кўрсатиш бўйича зарур ташкилий чораларни кўрган.

Фуқаронинг таъкидлашича, у вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида Руминияга борган. Кейинчалик яхши иш шароитларини излаб Германияга ўтган. Бироқ мамлакат ҳудудида қонуний қолиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлари мавжуд эмаслиги ва доимий даромад манбаига эга бўлмагани сабабли оғир моддий аҳволга тушиб қолган.

Қайд этилишича, фуқаронинг ижтимоий аҳволи инобатга олиниб, унга авиачипта харид қилиш учун зарур ёрдам кўрсатилган ҳамда Германиядан Ўзбекистонга қайтиши ташкил этилган.

Зарур ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ташкилий ишлар якунлангач, фуқаро Германиядан Ўзбекистонга қайтарилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Владивосток шаҳрида оғир ижтимоий аҳволда қолган Ўзбекистон фуқароси ва унинг вояга етмаган фарзанди мамлакатга қайтарилгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг