Россияда 2 йилда 6 генералга суиқасд қилинди, 3 генерал ҳалок бўлди
World
−
17:12 347 2 minutes
Россияда сўнгги икки йил ичида камида олти нафар юқори мартабали генерал суиқасд нишонига айланган. Улардан уч нафари портлашлар оқибатида ҳалок бўлган, яна бирига қуролли ҳужум уюштирилган. Бу ҳақда “Meduza” хабар берди.
Маълумотларга кўра, охирги нишон Россия Аэрокосмик кучлари қўмондони Александр Чайко бўлган. Жорий йилнинг 1 август куни Москвадаги “Balzi Rossi” ресторани яқинида юз берган портлаш айнан унга қарши уюштирилган бўлиши мумкин. Бироқ Россия расмийлари бу борада деярли ҳеч қандай баёнот бермаган.
Сўнгги йилларда Россия ҳарбий раҳбарларига қарши содир бўлган ҳужумлар орасида энг кўп тилга олингани генерал Игорь Кирилловнинг ўлдирилиши бўлган. У 2024 йил декабрь ойида Москвадаги уйидан чиқаётган пайтда скутерга ўрнатилган бомба портлаши оқибатида ҳалок бўлган. Портлашда унинг ёрдамчиси ҳам вафот этган.
2025 йил апрель ойида эса Россия Бош штаби Бош оператив бошқармаси бошлиғи ўринбосари, генерал-лейтенант Ярослав Москалик Москва вилоятидаги Балашиха шаҳрида автомобиль портлаши оқибатида ҳалок бўлган. Таъкидланишича, бомба унинг машинаси ёнига жойлаштирилган.
Орадан бир неча ой ўтиб, шу йилнинг декабрь ойида Россия Қуролли кучлари Бош штаби тезкор тайёргарлик бошқармаси раҳбари, генерал-лейтенант Фанил Сарваров ҳам автомобили портлатилиши оқибатида ҳалок бўлган.
Жорий йилнинг февраль ойига келиб, Россия Бош штаби Бош разведка бошқармаси бошлиғи ўринбосари Владимир Алексеевга суиқасд уюштирилган. Унга Москва шаҳридаги уйининг кириш қисмида ўқ узилган, генерал оғир жароҳат олган.
Шунингдек, апрель ойида генерал-майор Азатбек Омурбековга қарши ҳам суиқасд уюштирилгани ҳақида хабарлар тарқалган. Бу маълумотлар асосан аноним Telegram-каналлари томонидан тарқатилган.
Қайд этилишича, Россия расмийлари айрим ҳолатлар бўйича тергов ишлари олиб борилаётганини билдирган, бироқ ҳужумларнинг аксарияти юзасидан батафсил маълумот берилмаган.
Украина билан уруш бошланганидан буён Россия ҳарбий раҳбарлари нафақат фронт ҳудудларида, балки мамлакат ичида ҳам ҳужумлар нишонига айланмоқда.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28