Москвадаги портлашда рус генерали ҳалок бўлди (видео)
Олам
−
25 Апрель 2025 24802 1 дақиқа
Бугун, 25 апрель куни Россиянинг Москва вилояти Балашиха шаҳрида автомобиль портлаши оқибатида генерал Ярослав Москалик вафот этди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб, “News.ru” хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун 10:40 да Volkswagen автомобили портлаб кетган. Шу пайт генерал тўхтаб турган Volkswagen ёнидан ўтиб кетаётган бўлган. Портлаш тўлқини ҳарбий хизматчини бир неча метр нарига улоқтирган.
“Ҳарбий хизматчи шу ҳудудда яшаган”, дейилади хабарда.
ОАВга кўра, ҳалок бўлган фуқаро Россия Мудофаа вазирлигининг 59 ёшли генерали бўлган. У Россия Федерацияси Қуролли Кучлари Бош штаби Бош оператив бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаган.
Ўт ўчирувчиларнинг тахминларига кўра, воқеа автомобиль ичидаги қисқа туташув туфайли содир бўлган бўлиши мумкин.
Баъзи бир манбаларнинг ёзишича, машина генералга тегишлидир.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3 февраль куни Россия пойтахти Москвадаги “Алые паруса” тураржой мажмуасида юз берган портлашда жароҳатланган “АрБат” алоҳида махсус бўлинмалари батальонининг асосчиси Армен Саркисян шифохонада вафот этгани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025