Россияда 13 ёшли қизни зўрлаган ўзбекистонлик қўлга тушди
3-саҳифа
−
17 Апрель 2023
15434Россиянинг Ленинград вилоятида вояга етмаган 13 ёшли қизни зўрлаганликда гумон қилиниб ўзбекистонлик мигрант қўлга олинди. Бу ҳақда “78.ru” сайти хабар берди.
Маълум қилинишича, полицияга 42 ёшли аёл мурожаат қилган. У 14 апрель куни кечқурун Первомайское қишлоғининг Советская кўчасидаги уйлардан бирининг атрофида номаълум шахс унинг 13 ёшли қизини калтаклагани ва жинсий тажовуз қилгани ҳақида хабар берган.
Мамлакат Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан қидирув олиб борилиб, жиноят содир этишда гумонланган 24 ёшли Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган. У айни пайтда полиция ҳибсхонасида сақланмоқда.
Айтилишича, жабрланувчининг аҳволи қониқарли ҳолатда. У ёпиқ бош мия жароҳати, мия чайқалиши ва бадандаги бир қатор кўкаришлар билан касалхонага ётқизилган.
LiveБарчаси