Россияда 13 ёшли қизга жинсий мазмундаги хабарлар юборган ўзбекистонлик ушланди – ОАВ (видео)
3-саҳифа
−
17 Январь 16790 2 дақиқа
Россиянинг Владивосток шаҳрида Ўрта Осиё давлатларидан бирининг 23 ёшли фуқароси мактаб ўқувчисига жинсий мазмундаги материаллар ва хабарлар юборгани ҳамда у билан бирга яшашни таклиф қилгани учун қўлга олинди. Бу ҳақда мамлакат Тергов қўмитаси хабар берди.
Қизчага ғалати хабарлар кела бошлагач, у жавоб бермаган. Кейинроқ мактаб ўқувчиси эркакка ҳали 18 ёшга тўлмаганини айтиб, унга ёзишни тўхтатишни сўраган.
Эркак суҳбатдошининг ёшини билган бўлса-да, барибир унинг эътиборини қозонишга уринган. У рус тилида қизга муҳаббат изҳорлари ёзган ва бирга яшашни таклиф қилган.
Шунингдек, у қизчага жинсий мазмундаги материаллар ҳам юборган. Охир-оқибат вояга етмаган қиз хабарлар келиши тўхтамагани сабабли полицияга мурожаат қилган. Гумонланувчи шаҳардаги умумий овқатланиш шохобчаларидан биридаги иш жойида қўлга олинган. У сўроқ қилиш учун вақтинча сақлаш изоляторига олиб кетилган.
Тергов органлари Россия Жиноят кодексининг 135-моддаси (ахлоқсиз ҳаракатлар) бўйича жиноий иш қўзғатган. Гумонланувчи 2003 йилда туғилган эркак экани аниқланган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, эркак Ўзбекистон фуқароси бўлган, аммо бу маълумот расман тасдиғини топмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг Туркистон вилоятидаги Тўрткўл қишлоғида 16 ёшли қизнинг зўрланиши ва ўлдирилиши билан боғлиқ резонансли жиноят иши бўйича суд ўзбекистонлик фуқарони умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилганди.
Live
Барчаси