Россияда ҳафта охиригача коронавирусга қарши эмлаш бошланади

Олам 2457
image

Россиянинг барча ҳудудлари коронавирусга қарши эмлашга тайёрлиги маълум қилинди. Вакцинация жараёни ҳафта охиригача барча минтақаларда бошланади. Бу ҳақда Россия Федерацияси Бош вазири ўринбосари Татьяна Голикова котибиятининг “Соғлиқни сақлаш” миллий лойиҳаси қўмитаси йиғилиши якунлари бўйича ахборотида айтилган.

“Учрашувда барча ҳудудлар эмлашга тайёрлигини эълон қилди. Ушбу ҳафтанинг охирига қадар вакцинация жараёнлари Россиянинг барча ҳудудларида бошланади”, дейилади хабарда.

Ахборотда қайд этилишича, Россия ҳудудларида коронавирус инфекциясига қарши эмлаш янги йил байрамларида ҳам тўхтамаслиги керак. Вакцинация ишлари икки босқичдан иборат эканлиги сабабли, ҳудудлар эмлашни режалаштиришга алоҳида эътибор қаратишлари талаб этилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия коронавирусга қарши Россия вакцинасини сотиб олишдан воз кечишга қарор қилганди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 37
Рейтинг: 2.9
t
×