Россия ёзда Украинага қарши кенг кўламли ҳужумга ўтмоқчи – FT

Олам

image

Россия қўшинлари 2024 йил ёзида Украинага кенг кўламли ҳужум уюштиришни режалаштираётган бўлиши мумкин. Бу ҳақда “Financial Times” ўз номини ошкор қилмаслик шарти билан гапирган Украина расмийларига таяниб, хабар берди. 

Уларнинг талқинича, Россия Украинанинг 2022 йил сентябрида аннекция қилиниши эълон қилинган тўртта вилоятининг қолган ҳудудларини – Донецк, Луганск, Херсон ва Запорожье вилоятларини тортиб олишга ҳаракат қилади.

 FT суҳбатдошлари рус қўшинлари Харьковни, ҳатто Киевни ҳам қўлга киритишга интилишини истисно қилмаган.

Нашрнинг Америка разведкасига таяниб ёзишича, Россия Президенти Владимир Путиннинг Украинадаги якуний мақсади – мамлакатни босиб олиш ва унинг халқини қул қилишдир. Унинг бу мақсади ҳозиргача ўзгармаган. 

Бу ҳақда FT 2023 йил декабрида ўрганган АҚШ разведкасининг махфий ҳисоботида айтилган. Ҳужжатга кўра, айнан шу сабабдан Россия Украина шарқида бир неча йўналишда, жумладан, Авдиивка атрофида, шунингдек, Лиман ва Купянск йўналишида олдинга силжишда давом этмоқда.

Номини ошкор қилишни истамаган Украина муаммолари билан шуғулланадиган амалдор жорий йилда ҳар икки томоннинг ғалаба қозониш учун потенциал имкониятини жуда паст баҳолаган.

Эслатиб ўтамиз, CNN разведка маълумотларидан хабардор манбаларга таяниб, Америка ва Ғарб разведка хизматлари вакиллари Украинадаги уруш камида яна икки йил давом этишига ишонмоқдалиги ҳақида хабар берганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг