Ғарб Украинадаги уруш яна камида икки йил давом этишига ишонмоқда – CNN
Олам
−
20 Январь
4437Америка ва Ғарб разведка хизматлари вакиллари Украинадаги уруш камида яна икки йил давом этишига ишонмоқда. Бу ҳақда CNN разведка маълумотларидан хабардор манбаларга таяниб, хабар берди.
Унга кўра, баъзи Америка ва Ғарб расмийлари жанглар яна беш йил давом этиши мумкин, деб ҳисобламоқда.
Шу сабабли, Оқ уй Жо Байденнинг муддати тугагунига қадар Украинага ёрдам учун маблағ ажратмоқчи.
“АҚШ маъмурияти, НАТО раҳбарияти ва Киев Дональд Трамп ғалаба қозонса, Украинани қўллаб-қувватлаш камайишини тушунади”, дея таъкидлайди CNN.
АҚШ расмийсининг фикрича, Украина 2024 йилда ўзининг мудофаа саноатини мустаҳкамлаш ва армиясини қайта қуриш бўйича иш олиб бориши кутилмоқда.
“Европада жойлашган АҚШ ҳарбий расмийси Украина икки йил ичида Запорожье вилоятидаги Мелитополдан рус қўшинларини ҳайдаб чиқариш учун иккинчи йирик қарши ҳужумга ўтади”, деб ҳисоблайди.
CNN маълумотларига кўра, Америка ва Ғарб разведка идоралари бу йил ҳар икки томон сезиларли муваффақиятга эришишига ишонмайди.
LiveБарчаси