Россия Европанинг Украинага қўшин юборишидан хавотирда – Песков
Олам
−
20 Февраль 10147 2 дақиқа
Россия ҳокимияти Европанинг Украинада ўз қўшинларини жойлаштириш режалари ҳақидаги барча хабарларни диққат билан кузатиб бормоқда ва улар мамлакатга хавотир уйғотмоқда. Бу ҳақда бугун, 20 февраль куни Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналистлар билан бўлиб ўтган брифингда сўз очди.
Кремль вакилининг сўзларига кўра, Европа яқин кунларда бир-бирига зид бўлган баёнотлар тақдим этмоқда.
“Биз бу хабарларнинг барчасини, европаликларнинг бу борадаги баъзан қарама-қарши расмий баёнотларини диққат билан кузатиб бормоқдамиз. Бу бизни ташвишга солмоқда, чунки биз ҳарбий контингентларни юбориш ҳақида, НАТО давлатларининг ҳарбий контингентларини охир-оқибат Украинага юбориш мумкинлиги ҳақида кетмоқда, бу бизнинг хавфсизлигимиз нуқтаи назаридан бутунлай бошқача маъно касб этади, шунинг учун бу мавзу биз учун муҳим”, деган Песков.
“Коммерсанть” нашрига кўра, Песковнинг бу сўзлари Буюк Британия Бош вазири Кир Стармернинг АҚШ Президенти Дональд Трампга топширмоқчи бўлган Украинада тинчликпарвар контингентни жойлаштириш режалари ҳақидаги маълумотга қаратилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франция Президенти Эммануэль Макрон Европа Иттифоқи, шунингдек, Канада, Исландия ва Норвегия вакиллари билан ўтказилган музокаралар якунида Европа Украинада хавфсизликни таъминлаш бўйича жавобгарликни ўз зиммасига олишга тайёр эканини билдирганди. Макроннинг сўзларига кўра, Европанинг мақсади АҚШ Президенти Дональд Трампнинг урушни якунлаш истаги билан мос келади. Унга кўра, Европанинг тинчлик саъй-ҳаракатлари қуйидаги асосий тамойилларга асосланади:
Украина иттифоқдош бўлиб қолиши ва унинг манфаатлари эътиборга олиниши лозим;
Тинчлик узоқ муддатли бўлиши ва ишончли кафолатлар билан мустаҳкамланиши керак;
Европа хавфсизлигига эътибор бериш мажбурий шарт бўлади.
Қолаверса, АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти ҳам агар Россия келажакдаги тинчлик келишувини бузса, Украинани автоматик равишда НАТОга қабул қилиш имкониятини кўриб чиқилиши ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси