Россия келажакда сулҳни бузса, Украина НАТОга автоматик қабул қилиниши мумкин

Олам

image
Украинада Трампга ваъда қилинган металл захиралари йўқ – “Bloomberg” north_east

Украинада Трампга ваъда қилинган металл захиралари йўқ – “Bloomberg”

АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти агар Россия келажакдаги тинчлик келишувини бузса, Украинани автоматик равишда НАТОга қабул қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб, NBC News хабар берди.

Манбаларга кўра, бу Киев талаб қилаётган хавфсизлик кафолатларидан бири бўлиши мумкин. Шунингдек, ушбу вариант Украина ва Европа Иттифоқининг асосий ташвишларидан бирини бартараф этишга қаратилган, яъни Россия сулҳдан фойдаланиб, кучларини қайта тўплаш ва янги ҳужумга тайёргарлик кўриши эҳтимоли мавжуд.

Бироқ Трамп аввал Украинани НАТОга қабул қилиш режаси йўқлигини билдирган эди. Унинг фикрича, Россия ва Украина ўртасидаги уруш айнан Жо Байден Киевнинг альянсга қўшилиши эҳтимолини тилга олганидан кейин бошланган.

“Байден буни айтиши билан Россия урушишга қарор қилди”, деган эди АҚШ Президенти.

Шу билан бирга, АҚШ разведкаси маълумотларига кўра, Путин бутун Украинани босиб олиш мақсадидан ҳали ҳам воз кечмаган. У ҳозирги музокараларни армиясини тиклаш ва ўз позицияларини мустаҳкамлаш учун вақт ютиш стратегияси сифатида ишлатиши мумкин. Агар Путин ўт очишни тўхтатишга ёки вақтинчалик тинчлик шартномасига рози бўлса ҳам, бу фақат вақт ютиш ҳаракати бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, АҚШ томонидан Украинага хавфсизлик кафолатлари берилиши қимматбаҳо металлар битими билан боғлиқ бўлиб қолмоқда. NBC News маълумотларига кўра, бу келишув ҳозирча тўхтатилган. Трамп илгари Украинани келишувни бузишда айблаган, бироқ битимни “жонлантириш” ниятида эканини билдирган. “Reuters” манбаларига кўра, ҳозир АҚШ Украина билан фойдали қазилмаларни қазиб олиш бўйича “соддалаштирилган” битим имзолашни режалаштирмоқда. Кейинчалик, томонлар келишув тафсилотларини, хусусан, Украинанинг қайси табиий ресурслари АҚШга тегишли бўлишини муҳокама қилишлари кутилмоқда.

Аввалроқ, Вашингтон Украина президенти Владимир Зеленскийга АҚШга барча фойдали қазилмалар қазиб олишдан тушган даромаднинг 50 фоизи ва янги бериладиган лицензияларнинг 50 фоизидан фойда олиш ҳуқуқини берувчи шартномани имзолашни таклиф қилган. Бироқ Зеленский бундай шартларга рози бўлмаган, чунки келишувда Киев учун хавфсизлик кафолатлари кўзда тутилмаган.

Эслатиб ўтамиз, 12 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Трамп билан телефон орқали суҳбатлашиб, Москва можарони келтириб чиқарган “асосий сабаб” йўқ қилиниши кераклиги ва Украинани қайта қуроллантириш имконини берувчи сулҳга рози эмаслигини билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО Россия Россия-Украина Украина сулҳ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг