Россия ёқилғи экспортига тақиқни бекор қилмоқчи, аммо...

Олам

image

Россия Федерацияси Энергетика вазирлиги Россиядан ёқилғи экспортига қўйилган қисман тақиқни олиб ташлашга рухсат беради, бироқ унинг муддати ҳали аниқ эмас. Бу ҳақда вазир Николай Чулгинов журналистларга маълум қилди, деб ёзмоқда ТАСС. 

“Биз бу мавзу устида ишлаяпмиз. Нархлар, ҳажмлар ва ишлаб чиқариш кўрсаткичлари билан боғлиқ вазиятни таҳлил қилмоқдамиз. Биз барча қарорларга тайёр бўлишимиз керак, аммо [тақиқни бекор қилиш] вақти ҳали аниқланмаган”, дейди у кеча, 1 ноябрь куни Санкт-Петербург халқаро газ форумида.

Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларига ёқилғи етказиб бериш ҳажмини ўзгартириш имконияти ҳақида гапирар экан, вазир шундай деди:  

“Бизда доимий равишда индикатив балансларни ошириш ёки камайтириш бўйича сўровлар бўлади, хусусан, биз бугун Ўзбекистон, Қирғизистон билан турли нефть маҳсулотлари бўйича муҳокама қилдик”. 

2023 йил 21 сентябрдан бошлаб Россия ҳукумати ички бозорни барқарорлаштириш учун бензин ва дизель ёқилғиси экспортига чекловлар киритди. 

6 октябрь куни Вазирлар Маҳкамаси ёқилғи бозорини тартибга солиш бўйича бир қанча янги чора-тадбирларни тасдиқлади. Хусусан, Россия ички бозорга ишлаб чиқарилган дизель ёқилғисининг камида 50 фоизини етказиб берувчи ишлаб чиқарувчилар учун дизель ёқилғисини қувурлар орқали денгиз портларига экспорт қилиш бўйича чекловларни бекор қилди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг