Россия ЕИга интилаётган Молдовани огоҳлантирди
Олам
−
08 Ноябрь 2023
12008Молдова суверенитетдан воз кечиш йўлини белгилади ва Ғарб мустамлакачилик сиёсатининг навбатдаги қурбони бўлиш хавфи бор. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев бугун, 8 ноябрь куни Москвада ўтаётган МДҲдаги мавқедошлари билан учрашувда сўз очган.
“Молдова раҳбарияти Ғарб босими остида ва ўз халқининг фикрига зид равишда Европа Иттифоқига кириш, руминлаштириш, суверенитет ва миллий ўзликни англашдан воз кечиш йўлини белгилаб олди. Аслида Молдова Ғарб мустамлакачилик сиёсатининг навбатдаги қурбони бўлиб қолиш хавфи бор, бу сиёсат очиқ, қўполлик ва беадаблик билан, халқаро ҳуқуқ ва мамлакат қонунлари, жумладан, конституцияни бузган ҳолда олиб борилмоқда”, дейди у.
Маълумот учун, бугун, 8 ноябрь куни МДҲга аъзо давлатлар хавфсизлик кенгашлари котиблари ўзининг йиллик йиғилиши учун Москвага тўпланди. Тадбирда Россия томонидан Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев иштирок этмоқда.
Учрашувда МДҲ маконида минтақавий хавфсизликни таъминлашнинг долзарб муаммолари, шунингдек, хавфсизлик соҳасида мамлакатларнинг икки ва кўп томонлама форматдаги амалий ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинади.
Ҳамдўстликка аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгаши котибларининг йиллик йиғилиши 11-маротаба ўтказилмоқда. Аввалгиси 2022 йилнинг ноябрида Москвада бўлиб ўтган.
LiveБарчаси