Россия яна икки давлат билан авиақатновларни тиклаяпти
Жамият
−
29 Январь 2021
12588Жорий йилнинг 8 февралидан Россия Греция ва Сингапур билан авиақатновларни тиклайди. Бу ҳақда Коронавирусга қарши кураш тезкор штаби маълум қилган.
“Муҳокама натижаларига кўра ва айрим мамлакатлардаги эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда, штаб 2021 йил 8 февралдан бошлаб Греция (Москва – Афина, ҳафтасига икки рейс) ва Сингапур (Москва – Сингапур, ҳафтасига учта рейс) билан ўзаро халқаро авиақатновларни тиклашга қарор қилинди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Финландия, Вьетнам, Ҳиндистон ва Қатар билан авиаалоқани тиклаганди.
Россияда халқаро авиапарвозларни тиклаш ўтган йилнинг август ойидан бошланганди. Ҳозиргача 19 та давлат билан парвозлар тикланган. Аммо уларнинг орасида Ўзбекистон йўқ. Марказий Осиё давлатларидан Қозоғистон ва Қирғизистон Россия билан авиақатновларни тиклаган.
LiveБарчаси