Россия яна бир давлат дипломатларини қувди
Олам
−
05 Май 2022
11402Москва россиялик дипломатларнинг Даниядан чиқариб юборилиши муносабати билан Қиролликнинг Россиядаги элчихонасининг етти нафар ходимини “персона нон грата” деб эълон қилди. Бу ҳақда бугун, 5 май куни Россия Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган баёнотда маълум қилинди.
“[Дания] элчисига жавоб чораси сифатида Дания Қироллигининг Россия Федерациясидаги элчихонасининг етти нафар ходими “персона нон грата” деб эълон қилингани билдирилди. Улар икки ҳафта ичида мамлакатни тарк этишлари керак. Дания дипломатик миссияси дипломатига виза бериш ҳам рад этилди”, дейилади вазирлик хабарида.
ТИВ Россия томони Копенгагеннинг нодўстона ҳаракатларига жавобан қўшимча чоралар кўриш ҳуқуқини сақлаб қолишини, бу ҳақда Дания томонига кейинроқ хабар берилишини таъкидлаган.
Даниянинг Москвадаги элчиси Карстен Сёндергорд бугун, 5 май куни Россия дипломатик идорасига чақирилиб, у ерда 15 нафар россиялик дипломатнинг Копенгагендан чиқариб юборилиши юзасидан кескин норозилик билдирилган.
Эслатиб ўтамиз, Россия апрель ойида Европа Иттифоқи, Болгария ва Германиянинг мамлакатдаги дипломатларини чиқариб юборганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь