Россия болгариялик дипломатларни ҳам ҳайдади
Олам
−
18 Апрель 2022
6230Россия Болгариянинг Москвадаги элчихонасида ишловчи бир қатор ходимларни персона нон грата (исталмаган шахс) деб эълон қилди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Хабарда айтилишича, Болгариянинг Москвадаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Атанас Кристин Россия дипломатик миссиясига таклиф қилинган ва у ерда унга вазирлик томонидан ходимларни персона нон грата деб эълон қилиш нотаси топширилган.
Унга кўра, ушбу қарор 10 нафар россиялик дипломатни Болгариядан чиқариб юборилишига жавоб сифатида қабул қилинган. Бироқ мамлакатдан чиқариб юборилаётган болгариялик дипломатлар сони ҳақида маълумот берилмаган.
Аввалроқ, Россия ўз ходимларининг Европа Иттифоқидаги доимий ваколатхонасидан чиқариб юборилишига жавобан ЕИнинг Москвадаги делегациясидан 18 нафар ходимини персона нон грата деб эълон қилганди.
Маълумот учун, 2022 йил бошидан буён хорижий давлатлар 400 дан ортиқ турли даражадаги россиялик дипломатик ходимлар чиқариб юборилганини эълон қилди. Уч ойдан сал кўпроқ вақт ичида давлатлар сўнгги 17 йилдаги жами кўрсаткичдан кўпроқ россиялик дипломатларни чиқариб юборди. Хусусан, 2004 йилдан 2021 йилгача 364 киши хорижий давлатлардан чиқариб юборилган.
LiveБарчаси