Россия ЕИнинг 18 ходимини ҳайдади

Олам

image

Россия ўз ходимларининг Европа Иттифоқидаги доимий ваколатхонасидан чиқариб юборилишига жавобан ЕИнинг Москвадаги делегациясининг 18 нафар ходимини персона нон грата (исталмаган шахс) деб эълон қилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди. 

“Европа Иттифоқининг нодўстона ҳаракатларига жавобан ЕИнинг Россиядаги делегациясининг 18 нафар ходими персона нон грата деб эълон қилинди ва улар тез орада мамлакатни тарк этишга мажбур бўлади. Тегишли нота [Европа Иттифоқининг Москвадаги делегацияси раҳбари] Маркус Эдерерга топширилди”, дейилади хабарда. 

Шунингдек, ТИВ ЕИнинг Москвадаги элчисига Россиянинг Европа Иттифоқидаги доимий ваколатхонасининг 19 нафар ходими асоссиз чиқариб юборилгани юзасидан норозилик билдирган. 

Маълумот учун, 2022 йил бошидан буён хорижий давлатлар 400 дан ортиқ турли даражадаги россиялик дипломатик ходимлар чиқариб юборилганини эълон қилди. Уч ойдан сал кўпроқ вақт ичида давлатлар сўнгги 17 йилдаги жами кўрсаткичдан кўпроқ россиялик дипломатларни чиқариб юборди. Хусусан, 2004 йилдан 2021 йилгача 364 киши хорижий давлатлардан чиқариб юборилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

336

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг