Россия вакцинани қачон бошқа давлатларга етказиб бериши маълум бўлди
Олам
−
23 Август 2020
21660Россиянинг коронавирусга қарши "Спутник V" вакцинасининг кенг кўламли экспортига 2021 йилдан старт беради. Бу ҳақда Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров маълум қилди.
"Объектив айтадиган бўлсак, гап экспорт ҳақида борар экан, бу тахминимизча, келгуси йилнинг баҳорида рўй беради", дейди вазир.
11 август куни Россия коронавирусга қарши илк вакцинани рўйхатдан ўтказди. Коронавирусга қарши илк вакцина “Спутник V” деб номланган. Вакцинага навбатда турган давлатлар қаторида Лотин Америкаси, Яқин Шарқ ва Осиё давлатлари бор. Биринчи кунларнинг ўзидаёқ Россияга 20 давлатдан коронавирус вакцинасига 1 млрд доза учун буюртма тушган.
Вазир Мантуров экспорт масалаларига тўхталаркан, ундаги муҳим омилларга эътибор қаратади.
“Экспортни йўлга қўйишда - ишлаб чиқариш кўлами, муҳим роль ўйнайди. Бундан ташқари, кўп нарса Россия институтларининг чет эллик ҳамкасблари билан ўзаро ҳамкорлигига боғлиқ, қолаверса, бир цикл синовлардан ўтиши керак”, дея қайд этган Россия Саноат ва савдо вазири.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 16 август куни Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги COVID-19 га қарши вакцинани ишлаб чиқариш бошланганини эълон қилди.
LiveБарчаси