Россия ва Туркия Президентлари учрашуви бошланди. Путин Эрдўғанга таъзия билдирди
Олам
−
05 Март 2020
8408Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ва Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ўртасидаги учрашув бошланди. Мулоқот Президент Путиннинг Моксквадаги қароргоҳи – Кремль саройида бўлиб ўтмоқда.
Мулоқот самимий руҳда бошланди.
Суҳбат аввалида Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Туркия раҳбарига жорий йилнинг 27 февраль куни Идлибда 34 турк аскарининг ўлдирилиши юзасидан таъзия билдирди.
“Ҳар бир инсоннинг ўлими — катта трагедия. Телефондаги суҳбатимизда ҳам маълум қилганимдек, у ерда турк аскарлари борлигини ҳеч ким билмас эди.
Албатта, Сурия аскарлари ҳам талафот кўрдилар. Воқеаларнинг ривожланиши Туркия ва Россия ўртасидаги муносабатларга зиён етказмаслиги учун Суриядаги воқеаларнинг барча жиҳатларини муҳокама қилишимиз керак”, дейди Россия раҳбари.
Ўз навбатида Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған шундай деди:
“Албатта, Идлиб музокаралари туфайли йиғилишимиз жуда муҳимдир. Минтақадаги муаммо жуда катта. Бугун ташлаган қадамимиз, тўғри қарорлар қабул қилишимиз минтақа ва мамлакатларимизни тинчитади”.