Россия ва Эрон терма жамоалари келишувга эришди

Sport

image

Россия ва Эрон терма жамоалари жорий йил октябрь ойида Москвада ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин. Бу ҳақда “Sport24” хабар берди.

Манбага кўра, томонлар ўртоқлик ўйини ўтказиш бўйича келишувга яқин турибди. Ҳозирда сана ва жой келишиб олинмоқда. Катта эҳтимол билан ўйин 9 октябрь куни “Лужники” стадионида бўлиб ўтади.

Россия ва Эрон терма жамоалари охирги марта 2023 йил 23 март куни Теҳронда тўқнаш келган ва ўшанда томонлар муроса кўчасини танлаган.

Қайд этиш жоиз, FIFA ва UEFA томонидан қўйилган тақиқларга кўра, Россия терма жамоаси халқаро турнирларда иштирок эта олмайди. Ҳозирда мамлакат терма жамоаси ўртоқлик ўйинлари билан чекланмоқда.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends