Россия ва АҚШ делегацияси Истанбулда нима ҳақида гаплашди?

Олам

image
АҚШ ва Россия Ар-Риёдда нималарга келишиб олди? north_east

АҚШ ва Россия Ар-Риёдда нималарга келишиб олди?

Кеча, 27 февраль куни Истанбулда бўлиб ўтган Россия-Америка учрашуви юзасидан АҚШ Давлат департаменти баёнот  берди.  

Хабар қилинишича, учрашув дипломатик миссиялар фаолияти билан боғлиқ масалаларга бағишланган. 

Америка Қўшма Штатларининг баёнотида айтилишича, ушбу муҳокамалар натижасида томонлар дипломатик миссиялар фаолиятини барқарорлаштириш бўйича аниқ дастлабки қадамларни белгилаб олган.

Давлат департаментининг таъкидлашича, АҚШ банк ва шартнома хизматларидан фойдаланиш, шунингдек, АҚШнинг Москвадаги элчихонаси ходимларининг барқарор даражасини таъминлаш заруратидан хавотир билдирган.

Шунингдек, Давлат департаменти изоҳида Истанбулдаги музокараларда Америка делегациясига АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси ўринбосари Соната Коултер, Россия делегациясига эса Ташқи ишлар вазирлиги Шимолий Атлантика департаменти директори Александр Дарчиев бошчилик қилгани маълум бўлган.

“Давлат котиби ёрдамчиси ўринбосари Коултер ва элчи Дарчиев яқин вақт ичида ушбу масалалар бўйича навбатдаги учрашув ўтказишга келишиб олди, энда сана, жой ва вакиллик белгиланиши керак”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, кеча, 27 февраль куни Истанбулда Россия ва АҚШ вакиллари ўртасидаги музокаралар 6 соатдан ортиқ давом этганди. Россия Федерацияси делегацияси музокаралар олиб борилаётган Америка бош консули қароргоҳини изоҳсиз тарк этган.

Эслатиб ўтамиз, 18 февраль куни Саудия Арабистони пойтахтида бўлиб ўтган Россия ва Америка делегациялари ўртасидаги музокаралар натижаларига кўра Россия Федерацияси ва АҚШ Президентларининг эҳтимолий учрашуви муҳокама қилинган, томонлар Россиянинг Украинадаги урушини тугатиш масаласини муҳокама қилиш учун музокарачиларни тайинлашга ҳам келишиб олганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Истанбул Давлат департаменти Россия-Америка

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг