Истанбулда Россия-АҚШ музокаралари якунланди

Олам

image

Истанбулда Россия ва АҚШ вакиллари ўртасидаги музокаралар 6 соатдан ортиқ давом этди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Қайд этилишича, Россия Федерацияси делегацияси музокаралар олиб борилаётган Америка бош консули қароргоҳини изоҳсиз тарк этган.

“Матбуот учун ҳеч қандай баёнот берилмаган”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, Истанбулда учрашув маҳаллий вақт билан соат 10:00 да АҚШнинг Истанбулдаги Бош консуллиги қароргоҳида бошланган эди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу музокараларнинг биринчи босқичи 18 февраль куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтганди. Америка ва Россия делегациялари ўртасидаги музокаралар доирасида АҚШ Давлат котиби Марко Рубио ва Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров учрашди. Давлат котиби Рубио билан бирга Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Майк Уолтц ва Трамп томонидан икки томонлама муносабатларни қайта тиклаш учун танланган махсус элчи Стив Уиткофф ҳам иштирок этган. Лавровга эса Россия Президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков ҳамроҳлик қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Истанбул Россия-АҚШ Сергей Лавров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг