Россия ўзини офат билан бирлаштиради – Зеленский

Олам

image

Россия Украинанинг ҳудудларини қўшиб олмайди, балки ўзини фожиа билан бирлаштиради. Украина Президенти Владимир Зеленский анъанавий видеомурожаатида айтиб ўтди.

“Бугун мен буни Кавказ, Сибир, Россиянинг бошқа маҳаллий халқларига тушунтирдим. Ва энди бу мамлакатдаги ҳамма учун такрор айтаман: Россия Украинанинг янги ҳудудини олмайди. Россия мамлакатимизнинг босиб олинган ҳудудига олиб келган фалокатга ўзини қўшади. Россия ўзини “ДХР” ва “ЛХР” деб аталадиган бирикмаларга тенглаштиряпти ва ниҳоят Россияда сақланиб қолган оддий давлатчилик институтларини буткул ўлдиряпти.

Босқинчи Украинанинг босиб олинган ҳудудини қабрлар билан тўлдиряпти, Россиянинг ўзида ҳам қабрлар тобора кўпайяпти. Босқинчи босиб олинган ҳудудда қийноқ камераларини ўрнатяпти – ва бутун Россия ҳудудини қийноқ камералари билан тўлдиряпти. Россия полицияси ва махсус хизматлари энди фақат шу тарзда ишлайди. Россияда қонун бузилди. Россиядан бу ўлимлар, безорилик, зўрлашлар олиб келганлар эса уларни уйларига олиб кетади”, дейди Зеленский.

Зеленскийнинг қайд этишича, россиялик босқинчи босиб олинган ҳудудда ҳамма жойда ҳаёт учун ҳар қандай пойдеворни – иқтисодиёт, ижтимоий соҳа, маданиятни бузмоқда.

“Россияда бир киши бу урушни давом эттирмоқчи эканининг баҳоси бутун рус жамияти нормал иқтисодиётсиз, муносиб ҳаётдан ва ҳеч бир инсоний қадриятларга ҳурматдан мосуво бўлиши билан тенг”, дейди Зеленский.

У сўзида давом этиб, ҳамон бу хунрезликнинг олдини олиш мумкинлигини таъкидлаган.

“Уни ҳали ҳам тўхтатиш мумкин. Аммо буни тўхтатиш учун биз Россияда урушни ҳаётдан кўра кўпроқ хоҳлайдиган бир одамни тўхтатишимиз керак”, деган Украина Президенти сўзи сўнггида.

Россия Федерацияси таркибига қўшилиш бўйича бир томонлама референдумлар 23–27 сентябрь куни бир вақтнинг ўзида тўртта минтақада –ДХР, ЛХР, Херсон ва Запорожье вилоятларида ўтказилди. Минтақавий сайлов комиссиялари маълумотларига кўра, овоз берганларнинг аксарияти ушбу ҳудудларни Россия Федерацияси таркибига субъект сифатида киритиш тарафдори бўлган.

Бугун, 30 сентябрь куни Москвадаги Катта Кремль саройида янги ҳудудларни Россия таркибига қўшиш тўғрисидаги шартномани имзолаш маросими бўлиб ўтади. Унда Президент Владимир Путин ҳам қатанашиши кутилмоқда.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

145

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг