Россия уруш учун Индонезия фуқароларини ёлламоқда – Украина разведкаси
World
−
12:16 650 1 minute
Украина разведкаси Россия Украина билан урушда қатнашиш учун Индонезия фуқароларини ёллашга уринаётганини тасдиқлади. Бу ҳақда Украина Ташқи разведка хизмати Telegram-каналида хабар қилди.
“Украина Ташқи разведка хизмати Россия босқинчи армияси сафига жалб қилинган камида саккиз нафар Индонезия фуқаросига оид ҳужжатларни қўлга киритди”, дейилади хабарда.
Разведка маълумотларига кўра, Россия хорижликларни аввалдан шаклланган схема асосида ёлламоқда. Уларга юқори миқдорда тўловлар, жанговар бўлмаган лавозимлар, Россия фуқаролигини тезлаштирилган тартибда олиш имконияти ва турли ижтимоий имтиёзлар таклиф қилинмоқда.
Украина разведкаси Россия бундан аввал ҳам Непал, Куба, Кения ва Ҳиндистон фуқароларини шу йўл билан ёллаганини маълум қилган.
Ташқи разведка хизматининг таъкидлашича, мазкур давлатларнинг аксарият фуқаролари тегишли тайёргарликсиз фронтга юборилган. Уларнинг айримлари дастлабки бир неча ҳафта ичида ҳалок бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Украинадаги ҳар ойлик йўқотишлари янги ёлланганлар сонидан тахминан 6 минг кишига кўпроқни ташкил этаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
AllTibbiy xizmatlar hajmi 3 karra oshdi
28 August
Maktablarda qamrov 78 foizga oshirildi
28 August