Россия Украинанинг қарши ҳужум режаларидан хабар топганди – Буданов
Олам
−
29 Февраль
9272Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси раҳбари Кирилл Буданов Россия 2023 йилда Украинанинг қарши ҳужум режаларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлганини тасдиқлади. Бу ҳақда у CBC News телеканалига берган интервьюсида сўз очди.
Украина Президенти Владимир Зеленский 25 февраль куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида илк бор Украинанинг қарши ҳужуми режалари Кремлга у бошланишидан олдин маълум бўлганини айтганди.
"Мен Президентдан кўпроқ нарсани айтмоқчи эмасман. Бизда режалар Россия Федерациясига маълум бўлгани ҳақида маълумот, далиллар бор. Бу жиддий муаммо ва биз чора кўряпмиз", дейди Буданов режаларнинг ошкор бўлгани ҳақидаги саволга жавобан.
Будановнинг сўзларига кўра, Россия ҳозирги босқичда ҳарбий ҳаракатларни музлатиб қўйишдан "жуда хурсанд бўлади". Унинг фикрича, агар Украина мамлакатнинг босиб олинган ҳудудларини Россия деб тан олса, Россия Федерацияси “ғалабани нишонлайди”.
"Бу ҳеч қачон содир бўлмайди", дея қўшимча қилди Украина ҳарбий разведкаси раҳбари.
Маълумот учун, 2023 йилнинг ёзида Украина Қуролли кучлари бир неча ой давомида тайёргарлик кўрган қарши ҳужумни бошлади. Декабрь ойида Украина Президенти Владимир Зеленский Киев “исталган натижаларга” эриша олмаганини тан олди – қарши ҳужум пайтида украиналик ҳарбийлар кичик ҳудудни озод қилишга муваффақ бўлди, шу билан бирга, ҳар икки томон ҳам йўқотишларга дуч келди. Зеленский муваффақиятсизлик сабабларини тушунтирар экан, Украина ўз иттифоқчиларидан барча керакли қуролларни олмаганини ва Украина Қуролли кучларининг чекланган сони тезкор ҳужумга йўл қўймаслигини айтди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь