Россия-Украина музокараларининг навбатдаги раунди санаси очиқланди

Олам

image
0:00
0:00
download

Украина ва Россия ўртасидаги музокараларнинг навбатдаги раунди эртага, 1 апрель куни онлайн тарзда давом эттирилади. Бу ҳақда музокаралардаги Украина делегацияси раҳбари Давид Арахамия маълум қилди.

Арахамия, шунингдек, шу ҳафта Туркиядаги музокаралар чоғида Украина Президенти Владимир Зеленский ва Россия Президенти Владимир Путин ўртасидаги учрашув вақти келгани маълум қилинганини айтган.

Унинг сўзларига кўра, Россия делегацияси, аввало, ҳар икки томондан ҳам кучлироқ маъқулланган шартнома лойиҳасига муҳтожлигини билдирган.

Аммо украиналик музокарачи икки давлат президентларининг навбатдаги учрашувини ўтказишга чақирган. Икки етакчи ўртасидаги расмий учрашув ҳали белгиланмаган.

“Шу билан бирга, биз бундай учрашувни Россия ёки Беларусь ҳудудида ўтказмаслик позициямизда қатъий турамиз”, деган Арахамия.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 29 март куни Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Долмабахче саройида Россия-Украина делегацияларининг навбатдаги музокаралари бўлиб ўтди. Унда Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ҳам иштирок этди. Шуниси аҳамиятлики, ушбу учрашув 7 март куни Брестда ўтказилган музокаралардан кейинги илк юзма-юз мулоқотдир. 

Музокараларда Россия делегацияси раҳбари сифатида иштрок этган Россия Федерацияси Президенти ёрдамчиси Владимир Мединский кўра, Украина томони Москванинг нейтрал бўлиш, ядровий мамлакатга айланмаслик, бошқа мамлакатларнинг ҳарбий базаларини киритмаслик ва қўшилмаслик бўйича талабини бажариш юзасидан ёзма ҳужжат тақдим этган.

Учрашувдан кейин Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Кремль Россия ва Украина музокараларидан қониқмаганини билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

68

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made