Россия-Украина музокараларининг навбатдаги раунди қачон ўтказилиши айтилди
Олам
−
28 Март 2022
6482Россия ва Украина делегацияларининг навбатдаги музокаралари 29-30 март кунлари ўтказилади. Бу ҳақда Россия делегацияси раҳбари, Президент ёрдамчиси Владимир Мединский маълум қилди.
“Бугун Украина билан Аэрокосмик кучлар бўйича музокараларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди. Натижада 29-30 март кунлари юзма-юз учрашиш ҳақида қарор қабул қилинди”, деб ёзган Мединский.
Ўз навбатида, музокараларда қатнашаётган Украина делегацияси аъзоси Девид Арахамия музокаралар 28-30-март кунлари Туркияда бўлиб ўтишини маълум қилди.
Аввалроқ Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Россия Президенти Владимир Путин билан мулоқот қилиб, рус-украин музокараларини Истанбулда ўтказишга келишиб олгани хабар қилинганди.
Қайд этиш керакки, Украина ва Россия билан мулоқотни давом эттираётган Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Москванинг 6 та талабидан 2 тасини қабул қилиб бўлмаслигини таъкидлаганди.
Ўз навбатида Мединский Украина Россиянинг қатор талабларини бажармаса тинчлик шартномаси ҳақида гап бўлиши мумкинлигини айтиб ўтганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь