Россия ўғитлар экспортини кенгайтиришга тайёр – Путин

Олам 2550
image

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Москва ўғит экспортини кенгайтиришга ва бу борада мутлақо барча ҳамкорлар билан ишлашга тайёрлигини айтди. Бу ҳақда ТАСС ёзмоқда

“Биз ҳеч қандай истисносиз барча ҳамкорларимиз билан бу ишни кенгайтиришга тайёрмиз”, дейди давлат раҳбари бугун, 23 ноябрь куни Россия саноатчилар ва тадбиркорлар иттифоқининг минерал ўғитлар бўйича комиссияси раиси Дмитрий Мазепин билан учрашувда.

“Жаҳон ўғит бозорларидаги вазият ҳатто мутахассис бўлмаганларга ҳам яхши маълум”, деган Президент. 

У  Дмитрий Мазепинга айни дамда вазиятга баҳо берилган ҳисобот тақдим этишни топширди.

"Сизнинг "Уралхим" компаниялар гуруҳи дунё бўйича азотли ўғитлар, калийли ўғитлар ва аммиакни энг йирик ишлаб чиқарувчилардан бири ҳисобланади. Иш давом этаётганини биламан, баъзи давлатлар томонидан яратилган сунъий тўсиқларга қарамай, иш жуда яхши кетмоқда”, деган Президент.

У сўзида давом этиб, Россияга нисбатан тақиқлардан фақат жаҳон бозорлари жабр кўришини айтди. 

Маълумот учун, 2022 йилнинг дастлабки саккиз ойида Россияда минерал ўғитлар ишлаб чиқариш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,5 фоизга камайди. Шу билан бирга, ишлаб чиқариш 2019 ва 2020 йилларга нисбатан мос равишда 10,5 ва 4 фоизга кўп бўлди. 2022 йилнинг январь-август ойларида калийли ўғитлар ишлаб чиқариш энг кўп – 25,1 фоизга, азотли ўғитлар бўйича ҳам кўрсаткичлар – 6,3 фоизга пасайган, карбамид ишлаб чиқариш эса 6,1 фоизга, аммиакли селитра – 10,1 фоизга ошган. Умуман олганда, ўғитлар экспорти 11 фоизга камайди, асосий пасайиш аммиакли селитра (деярли 50 фоиз), калий хлорид (24,8 фоиз) ва карбамид аммиак аралашмаси (32,2 фоиз)га тўғри келди. Бу Россиядан минерал ўғитларни сотиб олишга тўғридан-тўғри тақиқ йўқлигига қарамасдан, Европада талабнинг пасайиши ва логистика қийинчиликлари билан боғлиқ.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 47
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×