Россия тан олмоқчилигидан “Толибон”нинг оғзи қулоғида

Олам

image

Россия “Толибон” ҳаракатини террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқариб ташлаши, Москва ва Қобул ўртасидаги 2021 йилдан буён сезиларли муваффақиятларга эришган расмий муносабатларни ўрнатиш йўлидаги тўсиқларни бартараф қилади. Бу ҳақда Афғонистоннинг “Толибон” томонидан тузилган муваққат ҳукуматидаги ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси Зокир Жалолий сўз очди. 

“Россия [раҳбариятининг] юқорида қайд этилган қарори, шубҳасиз, Афғонистон ва Россия ўртасидаги расмий муносабатларни [ўрнатиш] йўлидаги тўсиқларни олиб ташлашни англатади. Бу тўсиқларга қарамай, сўнгги уч йил ичида Афғонистон ва Россия ўртасидаги икки томонлама муносабатларда сезиларли ютуқларга эришилди”, деб ёзди у Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида. 

Жалолийнинг тушунтиришича, бу даврда томонлар турли даражадаги ташрифлар алмашгани, Афғонистон Ислом Амирлигининг (тан олинмаган) юқори мартабали делегацияси афғонлараро тартибга солиш бўйича Москва форматидаги аксарият учрашувларда иштирок этгани маълум қилинган.

ТИВ вакили Афғонистон расмийлари Татаристонда бўлиб ўтган “Россия – Ислом олами: КазанФорум” халқаро иқтисодий форумида иштирок этганини эслатган. Жалолий толиблар июнь ойида бўлиб ўтадиган Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумига таклиф қилинганини тасдиқлаган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 27 май куни Россия Ташқи ишлар ва Адлия вазирликлари мамлакат Президентига “Толибон”ни тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқарилиши мумкинлиги ҳақида маълумот киритди. Ташқи ишлар вазири буни “Толибон” ҳаракати Афғонистонда ҳақиқий кучга эга эканлиги билан боғлади

Россия Президенти Владимир Путин эса "Толибон"нинг террорчилар рўйхатидан чиқарилишини изоҳлар экан, Россия “Толибон” ҳаракатини тан олиш масаласида Марказий Осиёдаги ҳамкорларининг фикрини инобатга олиши ва қарор биргаликда ишлаб чиқилишини билдирди


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Россия Толибон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг