Россия сув ости кемалари Буюк Британия инфратузилмасини бутунлай бузиши мумкин – сиёсий шарҳловчи
Олам
−
22 Май 2023
15447Россия сув ости кемалари Буюк Британия инфратузилмасини бутунлай бузиши ва Россия Президенти Владимир Путиннинг қуроллари туфайли ҳалокатли сценарийга олиб келиши мумкин. “Daily Mail” шарҳловчиси Крис Плезанc ўзининг кузатувларига таяниб, ёзди.
Журналистнинг сўзларига кўра, Россия гўёки Британиянинг электр ва маълумотлар узатиш кабелларини нишонга олиши мумкин.
“Аслида уларни глобал тармоқдан узиб қўйиш ва Буюк Британиядаги ҳаётни хавф остига қўйиш мақсад қилинган”, деб тан олди Плезанс.
Кузатувчининг фикрича, бундай зарба ҳалокатли оқибатларга олиб келади.
“Соғлиқни сақлаш, иқтисодиёт, мобил алоқа ва интернет хизматларининг ишлаши таҳдид остида қолади”, дея тушунтирди у.
Кузатувчининг қўшимча қилишича, электр тармоғининг узилиши тартибсизликларни келтириб чиқариши мумкин.
Шунингдек, Норвегия ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони, вице-адмирал Руне Андерсен ҳам Россия ҳарбий-денгиз флотининг замонавий сув ости кемалари ҳақида хавотир билдирган. Унинг сўзларига кўра, улар АҚШ ва Европадаги стратегик мақсадларга хавф туғдириш имкониятига эга.
LiveБарчаси