Россия сиёсий ва бизнес элитаси аллақачон коронавирусга эмланган – “Bloomberg”

Олам 15332
image

Россия сиёсий ва бизнес элитаси вакиллари жорий йилнинг апрель ойидаёқ коронавирусга қарши тажрибавий вакцинага эга бўлган ва эмланган. Бу ҳақда АҚШнинг "Bloomberg" нашри маълум қилди.

Вакцинани Н.Ф.Гамалеи номидаги эпидемиология ва микробиология миллий тадқиқот маркази таёрлаган. Номи ошкор қилинмаган илмий ходимнинг сўзларига кўра, вакцина юзлаб кишиларга юборилган. Улардан ўнлаб вакиллар буни тасдиқлаган. Аммо улар ўз исмларини ошкор қилишни истамаган.

Вирусга қарши эмланган топ-менеджерлардан бири вакцинанинг ножўя таъсирларини сезмаганинини таъкидлаган.

Бошқа қатнашчилар эса эмлашдан кейин иситма ва бўғинларда оғриқ сезганлигини айтишган.

Аввалроқ, Россияда коронавирус вакцинасини тайёраш ва уни рўйхатга олиш жараёни ҳақида маълумот бергандик. Унда вакцина синови муваффақиятли ўтгани ва август ойи ўрталаридан муомалага чиқарилиши мумкинлиги ҳақида айтилганди.

Маълумот учун, Россияда бугунгача 777 486 одам коронавирусга чалинган. Уларнинг 553 602 нафари соғайган ва 12 427 нафари вафот этган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 932
Рейтинг: 2.9
t
×