Кривой Рогдаги кўп қаватли уйга ракета тушди
Олам
−
11 Ноябрь
3831Россия Қуролли кучларининг баллистик ракетаси Кривой Рогдаги кўп қаватли бинога келиб тушди. Бу ҳақда бугун, 11 ноябрь куни шаҳар мудофаа кенгаши раиси Александр Вилкул маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ушбу зарба оқибатида бешинчи қаватдан биринчи қаватгача кириш жойи вайрон бўлган. Саккиз киши жароҳатланган.
Ўз навбатида, Днепропетровск вилояти ҳарбий бошқармаси раҳбари Сергей Лисакнинг аниқлик киритишича, ярадорлар орасида ўн ёшли қизча ҳам бор, унга воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилган ва 11 ёшли бола ҳам ўртача оғирликдаги жароҳат билан шифохонага олиб кетилган. Бундан ташқари, 58 ва 75 ёшли аёллар шифохонага ётқизилган.
Украина Президенти Владимир Зеленский ўз туғилган шаҳрига уюштирилган ҳужумни изоҳлар экан, шундай ёзди:
“Россия фақат урушни давом эттиришга интилади ва унинг ҳар бир зарбаси Россиянинг дипломатия ҳақидаги ҳар қандай баёнотини рад этади. Украинага Россия терроридан ҳимояланиш учун қурол керак, дипломатияни ҳақиқий ва кучли қилиш учун эса кучлироқ тинчлик ёрдами керак. Принципиал қарорларсиз ва Украинанинг кучли қўллаб-қувватловисиз Россия тинчликка интилиш мақсадига эга бўлмайди, фақат янги мақсадларни излайди”.
Эслатиб ўтамиз, 11 ноябрга ўтар кечаси Россия кучлари Украинанинг қатор ҳудудларига, хусусан, Запорожье ва Николаевга ҳаво зарбалари берган, оқибатда 6 киши ҳалок бўлганди.
LiveБарчаси