Россия Путин раҳбарлигида ядровий машғулот ўтказди

Олам

image

Россия ҳарбийлари душманга қарши йирик ядровий зарба бериш учун ўқув машғулотларини ўтказди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.

Кремлнинг маълум қилишича, шахсан Президент Владимир Путин раҳбарлик қилган машғулотларда ядро учлигининг барча таркибий қисмлари – қуруқликдаги ракеталар, стратегик сувости кемалари ва узоқ масофага учувчи самолётлар қатнашган.

“Ярс” қитъалараро баллистик ракетаси Камчаткада жойлашган Кура полигонидаги Плесецк синов космодромидан учирилган. “Синева” ракетаси эса Баренц денгизидаги Тула крейсеридан учирилган. Кремль рўйхатига кўра, машғулотларга Ту-95МС самолётлари ҳам жалб қилиниб, улар орқали қанотли ракеталар ишга туширилган.

“Машғулотлар Қуролли Кучларнинг “ўқув режасига мувофиқ” бўлиб ўтди – “душманнинг ядровий зарбасига жавобан” зарба бериш амалиёти ўтказилди”, деб ҳисобот топширган Мудофаа вазири Сергей Шойгу Путинга. 

Кремль матбуот хизматига кўра, машғулотлар давомида режалаштирилган вазифалар "тўлиқ бажарилган".

Эслатиб ўтамиз, Украина билан урушнинг биринчи кунларида Путин Россия стратегик кучларини махсус жанговар огоҳлантириш режимига ўтказишини эълон қилган, шунингдек, унинг режаларига аралашишга ҳаракат қиладиган давлатларга хунук оқибатлар билан таҳдид қилган эди. Калининграддаги рус ҳарбийлари Европа давлатларига тактик ядровий зарба бериш эҳтимолини симуляция қилиб, “Искандар” мажмуалари билан бир неча бор машғулотлар ўтказди.

Шундан сўнг, АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг разведка хизматлари Украина ҳудудига эҳтимолий ядровий зарбага тайёргарликни кузатиш учун Россия устидан назоратни кучайтирди. Чунки Путин Украинага сафарбарлик бошланиши муносабати билан халққа қилган мурожаатида Россия ҳукумати ўз ҳудудларини ҳимоя қилиш учун “ихтиёрида бўлган барча воситаларни” ишга солишга тайёрлигини, “бу блеф эмас”лигини таъкидлаган эди.

Россия Президенти ядро қуроли ҳақида гапирар экан: “Тўғрисини айтганда, ядровий уруш хавфи кучаймоқда. Россия ядро қуролини мудофаа воситаси, жавоб зарбаси учун имконият деб билади”, дея фикр билдирган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Владимир Путин ядро қуроли

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made