Путин Россия ядро қуролини қачон ишлатиши мумкинлигини айтди

Олам

image

Ядро уруши хавфи кучаймоқда, аммо Россия бундай қуролларни ҳимоя воситаси деб билади. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин бугун, 7 декабрь куни Фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш йиғилишида айтиб ўтди. 

“Тўғрисини айтганда, ядровий уруш хавфи кучаймоқда. Россия ядро қуролини мудофаа воситаси, жавоб зарбаси учун имконият деб билади”, дейди Президент. 

Унинг сўзларига кўра, Россия ядровий кучлари дунёнинг бошқа мамлакатларига қараганда анча ривожланган ҳолатда. 

Шу билан бирга, у Россия Федерацияси ядро қуролини бутун дунё бўйлаб устарадек силкитмоқчи эмаслигини таъкидлади. 

Унинг қўшимча қилишича, Россия биринчи навбатда тинч механизмларга эътибор қаратади, лекин керак бўлса, ўзини барча воситалар билан ҳимоя қилишга тайёр. 

“Биз томондан битта жавоб бўлиши мумкин: миллий манфаатларимиз учун изчил кураш. Биз шундай қиламиз. Ҳеч ким бошқа нарсани кутмасин. Ҳа, биз буни турли йўллар ва воситалар билан қиламиз. Албатта, биз биринчи навбатда тинч йўлларга эътибор қаратамиз. Аммо бошқа ҳеч нарса қолмаса, биз ўзимизни барча воситалар билан ҳимоя қиламиз”, дейди Президент. 

Россия раҳбари халқаро ташкилотларнинг илгари мавжуд бўлган ёндашувлари ҳар томонлама таҳлил қилишни талаб қилишини, чунки улардан бутунлай бошқача, яхши мақсадлардан йироқ мақсадларга эришиш учун фойдаланила бошлаганини таъкидлади.  

“Биз инсон ҳуқуқлари доктринаси давлатлар суверенитетини йўқ қилиш, Ғарбнинг сиёсий, молиявий, иқтисодий ва мафкуравий ҳукмронлигини оқлаш учун қўлланилаётганини кўряпмиз”, дейди у. 

Унинг сўзларига кўра, БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши, Европа Кенгаши томонидан “махсус ҳарбий операция” бошланганидан сўнг, инсон ҳуқуқлари ташкилотлари бирданига “шула кўрди” ва уялмасдан ўзларининг “бемаъни тарафкашликларини” намойиш қила бошлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Россия-Украина уруши Украинага босқин Ядро қуроли

Баҳолаганлар

1226

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг