Россия парад қисқартирилишида Украинани айблади
Олам
−
29 Апрель 1081 2 дақиқа
Москвада жорий йил 9 май куни бўлиб ўтадиган Ғалаба куни паради вақти Украинанинг “террор таҳдиди” туфайли қисқартирилади. Бу ҳақда бугун, 29 апрель куни Кремлда ўтказилган матбуот анжуманида Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
У бу йилги “Ғалаба куни” паради Россия томонидан эълон қилинган жорий операцион вазият туфайли қисқартирилишини эълон қилган. Песковнинг ойдинлик киритишича, бу сафарги парадда ҳарбий теҳника ва курсантлар иштирок этмайди.
“Хавфни минималлаштириш учун барча чораларни кўрмоқдамиз. Шу туфайли бу йилги Ғалаба парадида ҳарбий теҳника ёки курсантларнинг иштироки этмаслигини маьлум қиламиз”, дейди Песков.
Шунингдек, у анъанавий парад ҳар доимгидек қизил майдонда ўтказилишини айтган. Песковнинг урғу беришича, ҳар йили жанг майдонида ўз ҳудудларидан айрилиб бораётган Киев режими бугунги кунга келиб кенг кўламли “террорчилик фаолияти”га айланиб улгурган.
Маълумот ўрнида, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин 2008 йилда мамлакатнинг “ўсиб бораётган мудофаа қобилияти намоён этиш” учун Қизил майдонда оғир ҳарбий техникани намойиш қилиш амалиётини қайта тиклаган.
Ўтган йилги Кремлдаги парадда 20 дан ортиқ жаҳон етакчилари Москвада 1945 йилда фашистлар мағлубиятининг 80 йиллигини нишонлаш учун замонавий қурол-яроғлар, жумладан, танклар ва дронларни ўз ичига олган дабдабали тадбирни томоша қилиш учун йиғилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ журналист Александра Прокопенко 9 май куни Москвада бўлиб ўтадиган анъанавий Ғалаба паради маросимини сезиларли даражада қисқартириши мумкинлигини айтган эди. Унинг маълумотларига кўра, парад меҳмонлари сони анъанавий бир неча минг кишидан бир неча юз кишигача қисқаради, бутун маросим эса бир соатдан камроқ вақт олиши мумкин. Қайд этиш жоиз, Прокопенко Кремль бу дастлабки режа бўлганини ва параднинг қисқартирилиши дронлар хавфи билан боғлиқ эмаслигини иддао қилишини билдирган эди. Бироқ Кремль буни айнан Украинадан бўладиган хавф билан изоҳлади.
Ҳожиакбар Муҳаммаджонов
Live
Барчаси