Россия ноқонуний мигрантларнинг мамлакатда бўлиш муддатини узайтириш шартини айтди 

Олам

image

Россия Ички ишлар вазирлиги янги коронавирус пандемияси туфайли транспорт алоқалари тикланмаса, ноқонуний мигрантларнинг мамлакатда бўлиш муддатини узайтириши мумкин. Бу ҳақда департамент Матбуот марказига асосланиб хабар берилган.  

“Бундай муҳожирларнинг Россияда бўлиш муддати 90 кунгача узайтирилиши мумкин”, дейилган вазирлик хабарида. 

Бундай ҳолда, мигрантлар яшаш жойидаги миграция масалалари билан шуғулланувчи бўлимларга мурожаат қилиши керак. 

Вазирлик маълумотларига кўра, ўтган йил мартидан бери мамлакатда бўлиш муддати аллақачон тугаган 1,6 миллионга яқин муҳожир Россиядан чиқиб кетмаган. Шу билан бирга, 400 мингга яқин одамнинг ҳуқуқий ҳолати тартибга солинган, 450 га яқин киши махсус ташкил этилган рейслар билан депортация қилинган. 

Аввалроқ, Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги МДҲ давлатлари, шу жумладан Ўзбекистондан мамлакатда ноқонуний юрган 332 минг фуқаросини жорий йилнинг 15 июнигача олиб чиқиб кетишни сўрагани ҳақида хабар берган эдик. 

Эслатиб ўтамиз, коронавирус пандемияси муносабати билан Россия Федерацияси Президентининг тегишли қарорига кўра, мамлакатда мигрантларнинг вақтинча яшаш муддати 2021 йил 15 июнгача узайтирилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия мигрант

Баҳолаганлар

314

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг