Россия 332 минг ўзбекистонлик масаласида расмий Тошкентга талаб қўйди

Жамият

image

Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатларидан Россияда ноқонуний юрган фуқароларини жорий йилнинг 15 июнигача олиб чиқиб кетишни талаб қилди. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Александр Горовой Ҳамдўстликнинг Парламентлараро ассамблеяси йиғилишида айтиб ўтди.

Россия ИИВнинг статистик маълумотларига кўра, бугунги кунда Россияда Ўзбекистондан 332 мингдан зиёд, Тожикистондан 247 минг, Украинадан 152 минг, Озарбайжондан 120 минг, Қирғизистондан 115 минг, Арманистондан 61 минг, Молдовадан 56 минг, Қозоғистондан 49 минг ноқонуний муҳожир бор. 

“Агар биз ушбу рақамни 15 июнга қадар олиб ташламасак, Президент фармонида назарда тутилганидек, бу одамлар мамлакатдан чиқариб ташлаш ва чегараларни улар учун ёпилиши билан жазоланади. Ўз давлатларингизда оммавий ахборот воситалари, блоггерлар билан ишлаш орқали ташвиқот ишларини олиб боришингизни истардим”, дейди Горовой.

Хабарга кўра, 2021 йилнинг 15 июнигача коронавирус пандемияси сабабли жорий қилинган муҳожирларни чиқариб юборишга мораторий мавжуд. Шу вақтгача ноқонуний юрган муҳожирлар Россияни санкцияларисиз тарк этиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1831

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг