Россия нега Беларусни қўллаб-қувватлайди? Песков жавоб берди
Олам
−
18 Декабрь 2021
6647Агар Беларусь Россия томонидан қўллаб-қувватланмаса, у ерда вазият Украинадагидан ҳам ёмонроқ бўлар эди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Президентининг Матбуот котиби Дмитрий Песков таъкидлади.
“У (Александр Лукашенко, Беларусь Президенти — таҳр.) ҳозир улкан халқаро босим остида эканлигини унутманг. Беларусь эса, ҳақиқатан ҳам, жуда ва жуда тажовузкор хатти-ҳаракатлар қурбонига айланиб бормоқда. Бизнинг борлигимиз беларуслар учун омад. Ишончим комилки, беларуслар биз билан яқин эканлигидан бахтиёр ва бизнинг яқин эканлигимиз уларга нисбатан бу тажовузкор муносабатга қарши туришга ёрдам беради”, деган Песков.
Аввалроқ, Лукашенко Беларусь ва Россия Иттифоқи Европа Иттифоқига қараганда кучлироқ, ўйланган ва илғор бўлишини айтганди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг ноябрь ойи бошида Россия ва Беларусь Президентлари Владимир Путин ҳамда Александр Лукашенко Иттифоқ давлатининг интеграция қарорини имзолаганди.
Маълумот ўрнида, 1999 йил 8 декабрда Россия ва Беларусь ўртасида Иттифоқ давлатини ташкил этиш тўғрисидаги шартнома имзоланди. Ҳужжатнинг 20 йиллигига қадар соҳанинг йўл хариталарини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ тузилди. Кейин Москва ва Минск уларни иттифоқ интеграцияси дастурларига айлантирди. Уларнинг аксарияти 2025 йилгача, баъзилари еса 2027 йилгача ҳисобланади. Москва ҳам, Минск ҳам иттифоқ дастурларида суверенитетни йўқотиш билан боғлиқ сиёсий масалалар йўқлигини бир неча бор таъкидлаган.