Россия намойишларни қўллаб-қувватлагани учун АҚШга норозилик билдирди

Олам

image

Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Сергей Рябков АҚШнинг Москвадаги элчиси Жон Салливан билан суҳбат ўтказди. Учрашувда Россия ташқи идораси раҳбари ўринбосари элчига жорий йилнинг 23 январь куни бошланган рухсатсиз акциялар ҳақида Вашингтоннинг билдирган баёнотига нисбатан Россия тарафининг норозилигини етказди. Бу ҳақда душанба куни Россия ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова бугун, 25 январь куни “Время покажет” кўрсатувида маълум қилди. 

“Американинг Россиядаги элчихонаси томонидан ижтимоий тармоқларда ва Интернет-манбаларида Россиянинг бир қатор шаҳарларидаги ноқонуний ҳаракатларни қўллаб-қувватловчи постларнинг тарқатилиши муносабати билан Америка томонига кескин норозилик эълон қилинди”, дейди у. 

Захаровага кўра, Россия АҚШ элчихонасининг тартибсизликлар ҳақидаги постларини ички ишларга бевосита аралашиш деб баҳолайди. 

“Америка элчисига Россия томони ушбу материалларни, шунингдек АҚШ Давлат департаментининг баёнотларини мамлакатимиз ички ишларига бевосита аралашиш сифатида баҳолаётгани тўғрисида хабар берилди. Дипломатга Россия Федерацияси қонунлари ва умумеътироф этилган дипломатик нормаларга қатъий риоя қилиш зарурлиги тўғрисида кўрсатма берилди”, дейди Захарова. 

Москва Ғарб ижтимоий тармоқларининг ҳаракатлари билан Россиядаги келишилмаган ҳаракатлар шароитида шуғулланади,  дея қўшимча қилади ТИВ вакили.

Эслатиб ўтамиз, Россия федерациясининг бир қанча ҳудудларида мухолифат Алексей Навальнийнинг тарафдорлари норозилик намойишлари уюштирди. Оқибатда, айрим ҳудудларда ҳуқуни муҳофаза қилувчи орган ва митинг иштирокчилари ўртасида тўқнашувлар содир бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-АҚШ Алексей Навальний

Баҳолаганлар

184

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг