Россия мактабларида мигрантлар болалари қабули қийинлашди
Олам
−
09 Ноябрь
2188Россияда мигрантларнинг болаларини мактабларга қабул қилиш жараёни қийинлашиб, аризаларни кўриб чиқиш муддати сезиларли даражада узайди. Бу ҳақда РБК хабар берди.
Нашрга кўра, аризаларни кўриб чиқиш муддатининг узайиши Россия Ички ишлар вазирлиги ташаббуси билан ўтказилаётган идоралараро текширувлар билан боғлиқ бўлиб, бу жараён аввалгига нисбатан кўпроқ вақт талаб қилади.
Хусусан, жорий йилда тожикистонлик ва ўзбекистонлик бир неча болаларни мактабга жойлаштиришнинг имкони бўлмаган. Уларнинг ота-оналари аризаси тизимда топилмаётганини билдирган. Маълумотларга кўра, 2024 йил 270 нафар тожикистонлик бола Россия мактабларига қабул қилинмаган. Уларнинг 150 нафари биринчи синфга бориши керак бўлган.
Москва шаҳар думаси депутати Андрей Медведевнинг билдиришича, барча болалар учун мактаблар очиқ бўлишига қарамай, қабулда маҳаллий аҳолига устуворлик берилади. Бундан ташқари, мактаблар Россия Таълим вазирлиги тавсиясини ҳам инобатга олади. Унга кўра, рус тилини яхши билмайдиган мигрант болалар сонини мактабларда камайтириш зарур.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев рус тилини билмайдиган муҳожирлар фарзандларини мактабга қабул қилишни тўхтатиш вақти келганини айтган эди.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь