Россия махсус хизмати бўлимларидан бирида ҳудкуш ўзини портлатди
Олам 12 Декабрь 2020 07:52
10968
Россия Федерацияси таркибидаги Қорачой-Черкес Республикасининг Учкекен қишлоғидаги Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Малокарачев тумани бўлими биноси ёнида ҳудкуш ўзини ўзи портлатди. Бир жойда жами иккита портлаш бўлган.
Орадан тахминан беш соатча ўтгач, воқеа жойига автомобиль келиб тўхтаган. Ундан тушган шахс бўлим томон югурган ва ўзини портлатиб юборган.
Портлаш оқибатида олти киши жароҳатлангани айтилмоқжа. Уларнинг бир нафари оддий фуқаро ва беш нафари ФХХ ходими.
Бошқа маълумотларга кўра эса, жароҳатланганлар орасида нафақат ФХХ, балки полиция ходимлари, жумладан ИИВнинг Қорачой-Черкес Республикаси бўйича эксперт-криминалистика маркази бўлим бошлиғи ўринбосари Аскер Абдуразаков ҳам бор.