Россия махсус хизмати бўлимларидан бирида ҳудкуш ўзини портлатди
Олам
−
12 Декабрь 2020
12227Россия Федерацияси таркибидаги Қорачой-Черкес Республикасининг Учкекен қишлоғидаги Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Малокарачев тумани бўлими биноси ёнида ҳудкуш ўзини ўзи портлатди. Бир жойда жами иккита портлаш бўлган.
Қайд этилишича, эрталаб соат 7:30 ларда ФХХнинг Малокарачев тумани бўйича бўлими биноси яқинида қўлбола портловчи қурилма портлаган. Портлаш оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Орадан тахминан беш соатча ўтгач, воқеа жойига автомобиль келиб тўхтаган. Ундан тушган шахс бўлим томон югурган ва ўзини портлатиб юборган.
Портлаш оқибатида олти киши жароҳатлангани айтилмоқжа. Уларнинг бир нафари оддий фуқаро ва беш нафари ФХХ ходими.
Бошқа маълумотларга кўра эса, жароҳатланганлар орасида нафақат ФХХ, балки полиция ходимлари, жумладан ИИВнинг Қорачой-Черкес Республикаси бўйича эксперт-криминалистика маркази бўлим бошлиғи ўринбосари Аскер Абдуразаков ҳам бор.
LiveБарчаси