Россия Киевга дронлар билан ҳужум қилди

Олам

image

Россия 2 июлга ўтар кечаси сўнгги 12 кун ичида Эрон дронлари ёрдамида Украина пойтахти Киевга биринчи ҳужумни амалга оширди. Бу ҳақда шаҳар ҳарбий бошқармаси раҳбари Сергей Попко маълум қилди.

Попконинг сўзларига кўра, Киев ҳаво ҳудудидаги барча нишонлар аниқланган ва йўқ қилинган. қурбонлар ва зарарлар ҳақида маълумот йўқ.

“Reuters” билан суҳбатлашган гувоҳлар ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими нишонларни уриб туширганидаги товушларни эшитганини тасдиқлаган.

Ўз навбатида Украинанинг “Liga net” интернет нашри Киевга учирилган Shahed дронлари Кубандан учирилган бўлиши мумкинлиги ҳақида ёзмоқда.

Украина Қуролли кучлари Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонлигининг аниқлик киритишича, Россия қўшинлари кечаси Украина ҳудудига саккизта Shahed-136/131 ҳужумчи учувчисиз самолёти ва учта “Калибр” қанотли ракеталарини учирган.

Киев ва унинг атрофида ҳаво огоҳлантириши эълон қилинган.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made