Россия холдинги Ўзбекистонда авиакомпания ташкил этмоқчи

Жамият

image

Россиянинг “Аэропорты Регионов” холдинги Ўзбекистонда Sukhoi Superjet 100 самолётлари билан маҳаллий рейсларда хизмат кўрсатувчи авиакомпания ташкил қилиб, уни Фарғона аэропортида жойлаштирмоқчи. Бу ҳақда компания вакиллари Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров билан учрашувда сўз борди.

Ҳокимнинг компания вакиллари билан учрашувида реконструкция ва модернизация қилиш орқали Фарғона аэропортини ривожлантириш истиқболлари ҳамда “Аэропорты Регионов” холдингининг бу жараёнда иштироки имкониятлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, келгусида Фарғона аэропортини Европа ва Осиё ўртасида халқаро транзит тугунига айлантириш, қўшимча карго терминали барпо этиш орқали юк ташиш ҳажмини ошириш имкониятлари юқори баҳоланди. 

“Аэропорты Регионов” холдинги томонидан Ўзбекистонда ташкил этилиши режалаштирилаётган, ўрта масофага мўлжалланган Sukhoi Superjet 100 самолётлари билан маҳаллий рейсларда хизмат кўрсатувчи авиакомпанияни Фарғона аэропортида жойлаштириш бўйича фикр алмашилган.


Мақола муаллифи

Теглар

аэропорт

Баҳолаганлар

487

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг