Россия Харьковдаги шаҳарга зарба берди. Қурбонлар бор
Олам
−
04 Май 1854 1 дақиқа
Россия ҳарбийлари бугун, 4 май куни эрталаб Украинанинг Харьков вилоятидаги Мерефа шаҳрига ҳужум қилди. Бу ҳақда вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Синегубов маълум қилди.
“Ушбу ўққа тутиш оқибатида беш киши ҳалок бўлди: 50 ва 63 ёшли эркаклар ҳамда 74, 41 ва 52 ёшли аёллар”, дейди Синегубов.
Унинг сўзларига кўра, яна 18 нафар маҳаллий аҳоли жабрланган: тўрт киши оғир аҳволда, 12 киши ўртача оғирликдаги портлаш жароҳатларини олган, қолганларда эса ўткир стресс кузатилган. Синегубовнинг қўшимча қилишича, одамлар тиббий ёрдам сўраб шифохоналарга мурожаат қилишда давом этмоқда.
Харьков вилояти прокуратураси маълумотларига кўра, Россия ҳарбийлари Мерефага соат тахминан 09:35 да “Искандер” баллистик ракетаси билан зарба берган. Бу маълумотни Z-блогерлар ҳам тасдиқлаган.
Синегубовнинг билдиришича, зарба оқибатида 10 та тураржой биноси, кафе, тўртта дўкон, маъмурий бино, автосервис ва иккита автомобиль шикастланган. Одамлар ўлимига сабаб бўлган ҳарбий жиноят содир этилгани факти бўйича судгача бўлган тергов ҳаракатлари бошланган (Украина Жайноят кодексининг 438-моддаси 2-қисми).
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 25 апрелга ўтар кечаси Россия қўшинлари Украина шаҳарларига 666 та дрон ва ракеталардан иборат кенг кўламли зарба берган эди. Ҳодиса оқибатида жами 5 киши ҳалок бўлган, 30 дан ортиқ киши жароҳатланган.
Live
Барчаси