Россия Халқаро Паралимпия қўмитаси аъзолигидан четлаштирилди

Спорт 1748
image

16 ноябрь куни Халқаро Паралимпия қўмитаси Берлиндаги навбатдан ташқари умумий ассамблеясида Россия Паралимпия қўмитасининг ташкилотдаги аъзолигини тўхтатди. Бу ҳақда кеча, 16 ноябрь куни IPC матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу қарорга 64 нафар делегат овоз берди, 39 нафари қарши, 16 нафари эса бетарафлик позициясини танлади.

“Берлинда бўлиб ўтган навбатдан ташқари Бош Ассамблеяда IPC аъзолари ташкилот низомига мувофиқ ўз аъзолик мажбуриятларини бажара олмаганлиги сабабли Россиянинг фаолиятини зудлик билан тўхтатиб туриш тўғрисидаги таклифни ёқлаб овоз бердилар. Шу муносабат билан Россия томони апелляция бериш ҳуқуқидан ташқари, қўмитага аъзоликнинг барча ҳуқуқларини йўқотади. Агар Россиянинг шикояти ижобий баҳоланмаса, у ҳолда фақат умумий йиғилиш русларнинг аъзолигини тўхтатиб туришни бекор қилиши мумкин. Кейинги умумий йиғилиш тўртинчи чоракда, яъни 2023 йилда бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда”, дейилади баёнотда.

Шунингдек, кеча IPC Беларусь Паралимпия қўмитасининг аъзолигини ҳам тўхтатди. 

IPC 2016 йил август ойида Рус спортида пайдо бўлган допинг можаросидан кейин Россияни ташкилот аъзолигидан маҳрум қилган эди. Кейин бу чора вақтинчалик қўлланадиган бўлди. Шу сабабли россиялик паралимпиячилар 2016 йилда Рио-де-Жанейродаги ёзги ўйинларда, 2018 йилда эса Пхёнчхандаги қишки Паралимпия ўйинларида нейтрал мақомда қатнашишди.

2019 йилда IPC Россия қўмитаси 2022 йил 31 декабргача бажариши керак бўлган бир қатор талаблар билан русларнинг аъзолигини шартли равишда тиклади. 2021 йилда ушбу қарор туфайли россияликлар Токиодаги ёзги Паралимпия ўйинларида қатнашиш имконига эга бўлишди. 2022 йилда рус паралимпиячилари Пекин Паралимпия ўйинларида иштирок этишлари керак эди, аммо Украинадаги вазият туфайли Халқаро Паралимпия қўмитаси россияликларни мусобақага қўймасликка қарор қилди.

Шахзод Шукуров
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 19
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×