Россия кемаси Ўртаер денгизида ҳалокатга учради

Олам

image

Россиянинг “Урса Майор” юк кемаси Ўртаер денгизида Испания ва Жазоир ўртасида чўкиб кетди. Бу ҳақда “La Verdad” хабар берди.

Россиянинг “Урса Майор” юк кемаси Ўрта ер денгизида Испаниянинг Агилас ва Жазоирнинг Оран шаҳри оралиғида чўкиб кетган. ОАВ хабарларига кўра, бортдаги 16 денгизчидан 14 нафари Картагена портига олиб кетилган. Яна иккитаси бедарак йўқолган.

Маълум қилинишича, Россия ҳарбий кемаси қутқарув операциясини, шунингдек, бир ҳудудда ҳаракат қилаётган бир нечта кемани назоратга олган. Кейинроқ уларга Испания денгиз флоти патруль кемаси қўшилган.

Қайд этилишича, “Урса Майор” юк ташувчиси Санкт-Петербургдан Владивостокка 2025 йил 22 январда етиб бориши керак бўлган. Кема у ерга ҳар бири 380 тонналик порт кранларини етказиб бериши керак бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 15 декабрь куни Россиянинг нефть танкерларидан бири оғир бўрон вақтида Керч бўғозида иккига бўлиниб кетган ва унинг ичидаги нефть сувга тўкилганди. Фавқулодда вазиятлар хизмати биринчи танкернинг ҳалокатида бир киши вафот этгани, яна 12 кишининг эвакуация қилинганини маълум қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Урса Майор Ўрта ер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг