Россия “Қиёмат куни торпедаси”ни учиришга тайёргарлик кўрмоқда

Олам

image

Россия ўзининг "Посейдон" пилотсиз сув ости аппаратининг биринчи парвозини 2020 йилнинг кузига режалаштирмоқда. айни пайтда энг сўнгги тизимнинг таркибий қисмлари ва агрегатлари синовдан ўтказилмоқда. Бу парвоз "Белгород" кўп мақсадли атом сув ости кемаси (949А "Антей" лойиҳасидаги) бортида амалга оширилади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди. 

Қайд этилишича, ушбу кема энг сўнгги пилотсиз кемаларнинг биринчи синов ташувчиси ҳисобланади.

Экспериментал кема "Посейдон" учун махсус қайта ишланган (лойиҳа 09852) ва 2019 йил апрель ойида Северодвинскда сувга туширилган. Бу сувости кемасининг синовлари 2021 йилгача давом этади ва улар муваффақиятли якунланса, "Посейдон"лар билан жиҳозланган "Белгород" Россия денгиз флоти таркибига киради.

Келажакда қитъалараро сув ости пилотсиз аппаратларнинг биринчи тўлақонли ташувчиси – "Хабаровск" атом сув ости кемаси (098531 лойиҳаси) бўлади. У ёзнинг бошида сувга туширилиши режалаштирмоқда. Шундан сўнг синовлар тахминан икки йил давом этади. Хабарда ёзилишича, унёнинг ҳеч бир мамлакатида "Посейдон" каби тизимлар мавжуд эмас ва ундан ҳимоя воситалари мавжуд эмас.

"Посейдон" – бу атом электр ускунасига эга стратегик қитъалараро чуқур денгиз аппарати бўлиб, у 100 узел (185 км/соат) тезликда 1000 метр чуқурликда 10 минг километргача масофани босиб ўтишга қодир. "Посейдон" синовлари ноёб хусусиятлари ва деярли чексиз пилотсиз сузиш масофасига эга.

24 метр узунликдаги, диаметри 1,6 метр бўлган аппарат анъанавий ёки мегатонли термоядровий ўқ-дорилар билан жиҳозланиши мумкин ва авиаташувчи гуруҳларни, сувости кемалари стратегик базаларини ва рақибнинг соҳил инфратузилмасини йўқ қилишга мўлжалланган. Океанда бундай "торпедо"ни топиш осон эмас, паст тезликда у ўта товушсиз юради, аммо гидроакустик алоқада (аниқланиб қолганида) бўлган тақдирда ҳам ундан ҳимояланишнинг иложиси йўқ.

Пилотсиз режимда "Посейдон" эҳтимолий рақибнинг барча мавжуд ва истиқболли сувости кемалари, торпедалари ва ракеталари учун эришиб бўлмас чуқурлик ва тезликда ҳаракатлана олади. Автоном бошқарув тизими сув ости кемаларига қарши тусиқлар ёки бошқа мудофаа тизимларини топиб, енгиб ўтишга имкон беради.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Посейдон

Баҳолаганлар

640

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг